Линклар

logo-print

Панжобда автобусга ҳужум қилинди


Покистоннинг Панжоб вилоятида ҳарбийлар автобусига уюштирилган ҳужумда саккиз киши ҳалок бўлди, қирққа яқини жароҳатланди.

Хабарларга кўра, худкуш ўз мотоциклини Покистон ҳарбий ҳаво кучларига қарашли автобус яқинида портлатиб юборган.

Жорий йилнинг июль ойида ҳукумат кучлари Исломободдаги Қизил масжидни ишғол қилганидан сўнг мамлакатда “Толибон” ва “Ал-Қоида”га алоқаси бор жангарилар томонидан оширилаётган ҳужумлар кўлами кўпайгани кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG