Линклар

logo-print

Япония ҳарбий кемаларини ортга қайтармоқда


Япония ҳукумати Ҳинд океанида халқаро кучларнинг Афғонистондаги миссиясига кўмак бераётган ҳарбий кемаларига ўз ватанига қайтишга буйруқ берди.

Терроризмга қарши кураш доирасида Япония ҳукумати халқаро кучларнинг Афғонистондаги миссиясига кўмак бериш тўғрисидаги қонунни қабул қилган эди. Куни-кеча Япония парламенти бу қонуннинг амал қилиш муддатини узайтиришга қарши овоз берди. Мазкур қонун доирасида Япония ҳарбий кемалари АҚШнинг Ҳинд океанидаги кемаларига ёнилғи етказиб бериб турган эди.
XS
SM
MD
LG