Линклар

logo-print

АҚШ ва Ироқ Туркияга кўмак беришга тайёр


АҚШ ва Ироқ Туркиянинг курд жангариларига қарши курашига кўмак беришга тайёр эканини билдирди.

Пентагон Ироқ ҳудудидан қўшни давлатга ҳужум уюштираётган курд жангарилари тўғрисидаги разведка маълумотларини Анқарага беришни ваъда қилди.

Куни-кеча Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳошиёр Зебарий хавфсизлик кучлари Курдистон ишчилар партияси жангарилари ҳаракатларини чеклаш мақсадида мамлакат шимолидаги назорат пунктлари сонини кўпайтирганини билдирган эди.

Айни пайтда Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон курд жангариларига кўмак берувчи ташкилотларга эълон қилинган санкциялар ҳали бери кучга кирмаганидан норозилик изҳор этди.

Шунингдек, Эрдўғон Туркия Ироқ шимолида ҳаво ҳудудини парвозлар учун ёпгани тўғрисидаги хабарларни кескин рад қилди.
XS
SM
MD
LG