Линклар

Ҳарбийларнинг таъминот тизими танқид қилинди


АҚШнинг мустақил ҳарбий комиссияси Ироқ ва Афғонистондаги қўшинларнинг таъминот тизимини кескин танқид қилди.

Комиссиянинг билдиришича, ўтказилган текширувлар натижасида ҳарбийлар билан тузилган шартномаларда фирибгарлик ва маблағни исроф қилиш ҳолатлари аниқланган. Ҳарбийлар билан шартнома тузиш жараёнида ҳам малакали мутахассислар етишмовчилиги кузатилмоқда.

АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс ҳисобот натижаларидан ташвиш билдириб, комиссия таклиф-истаклари инобатга олинишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG