Линклар

Ҳарбийлар гаровдан озод қилинди


Покистоннинг Чорбоғ шаҳрида ҳукумат кучларининг жангарилар гаровида бўлган 48 аскари озод этилди.

Жангарилар даставвал гаровдаги ҳарбийларни маҳаллий журналистларга кўрсатиб, сўнг улар озод эканини эълон қилди.

Ўтган ҳафтада Покистон ҳукумати жангарилардан келаётган таҳдидларни бартараф этиш мақсадида мамлакатнинг Свот водийсига 2500 ҳарбийни сафарбар қилган эди. Пайшанба куни ҳарбийлар Свот водийсида рўй берган тўқнашувларда 70дан ортиқ жангари йўқ қилинганини билдирганди.
XS
SM
MD
LG