Линклар

logo-print

Музокаралар ниҳоясига етди


Теҳронда Атом энергияси халқаро агентлиги ва Эрон расмийларининг музокаралари ниҳоясига етди.

Тўрт кун давом этган музокараларда томонлар Эроннинг ядровий дастурига оид масалаларни муҳокама этди. Музокаралардан сўнг Эрон вакили Жавод Ваедий расмий Теҳрон ўз ядровий дастури борасида Атом энергияси халқаро агентлигини қизиқтирган барча саволларга жавоб берганини маълум қилди.

Теҳрондаги музокаралар натижаси Атом энергияси халқаро агентлигининг ноябрь ойидаги мажлисида эълон қилиниши кутилмоқда.

Шунингдек, БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия вакиллари Лондонда учрашиб, Эронга қарши қўшимча санкциялар жорий этиш масаласини муҳокама қилди.
XS
SM
MD
LG