Линклар

Грузияда оммавий норозилик намойиши бошланди


Грузия пойтахти Тбилисида мухолифат вакилларининг мамлакат президенти Михаил Саакашвили сиёсатига қарши норозилик намойишлари бошланди.

Мухолифатчилар М.Саакашвилини яккаҳокимликка интилишда, ҳукумат танқидчиларини қувғин қилишда ва унинг ҳокимиятга келишига сабаб бўлган 2003 йилги “атиргул инқилоби” ғояларидан чекинганликда айбламоқда.

“Биз конституцияга мувофиқ баҳорда одил ва демократик сайлов ўтказилишини талаб қилмоқдамиз. Президент истеъфога чиқарилишини талаб қилганимиз йўқ. Биз уни конституция доирасига қайтишини талаб қиляпмиз”,- деди Грузия мухолифати раҳбари Георгий Хаиндрава.

Намойишлардан бир кун аввал айрим ахборот агентликлари Грузия собиқ мудофаа вазири, айни пайтда мухолифат сафига қўшилган Ираклий Окруашвили мамлакатдан мажбуран чиқариб юборилгани тўғрисида хабар тарқатган эди. Расмий Тбилиси бундай иддаоларни кескин рад этди.
XS
SM
MD
LG