Линклар

Халқаро ташкилот тергов жараёнидан ташвиш билдирди


Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси қирғизистонлик ўзбек журналисти Алишер Соиповнинг ўлдирилиши юзасидан ўтказилаётган тергов жараёнидан ташвиш билдирди.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги яқинда марҳум журналистни тақиқланган адабиётлар сақлаганлик ва Ўзбекистон исломий ҳаракати раҳбари Тоҳир Йўлдош билан алоқада бўлганликда айблаганди.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Қирғизистон ҳукуматини пухта ва одил тергов ўтказишга чақирди.
XS
SM
MD
LG