Линклар

logo-print

Россия пешқадам


АҚШнинг Чикаго шаҳрида ўтаётган бокс бўйича жаҳон биринчилигида Россия жамоаси пешқадамлик қилмоқда.

Россиялик чарм қўлқоп усталаридан олти нафари олтин медаль учун финал беллашувига йўлланма олди. 3 ноябрь куни россияликлардан ташқари Ўзбекистон, Қозоғистон ва украиналик боксчилар ҳам рингга чиқади. Кубалик боксчилар Америкада қолиб кетишининг олдини олиш мақсадида Гавана ҳукумати Чикагодаги мусобақага ўз боксчиларини жўнатмади. Чикагода ғолиб бўлган боксчилар келаси йил Хитойда ўтказиладиган Олимпиада ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.
XS
SM
MD
LG