Линклар

logo-print

Саакашвилига қарши намойишлар давом этмоқда


Грузия пойтахти Тбилисида президент Михаил Саакашвилига қарши норозилик намойиши иккинчи кун давом этмоқда.

Намойишнинг дастлабки кунида 50 минг одам қатнашган эди. 3 ноябрь кунги намойишда ўн мингга яқин фуқаро қатнашди. Йиғилганлар олдида чиқиш қилган мухолифатдаги Республикачилар партияси раҳбари Давид Усупашвили намойишлар ўз мақсадига етмагунича давом этишини айтди.

“Намойиш халқ президент М.Саакашвили ва унинг сафдошлари хоҳлаган нарсадан бошқа нарсани исташини тушуниб етгунига қадар давом этади. Ўз мақсадимизга етмагунимизча намойиш давом этаверади”, – деди мухолифат раҳбари.

Намойишчилар олдида чиқиш қилган мухолифатнинг бошқа раҳбарлари ҳам М.Саакашвилининг истеъфосини талаб қилди.
XS
SM
MD
LG