Линклар

Президент Парвез Мушарраф Покистонда фавқулодда ҳолат эълон қилди


Хусусий “Geo TV” канали хабарига кўра, Олий суднинг саккиз судьяси президентнинг конституцияни ҳаракатдан тўхтатиш ҳақидаги буйруғини дарҳол рад этган. Полиция Олий суднинг Исломободдаги биноси олдидаги кўчани ёпиб қўйган.

Маълумотларга қараганда, президентнинг бундай қарорига мамлакатда зўравонлик кучаяётгани ва сиёсий вазият таранглашаётгани сабаб бўлган. Фавқулодда ҳолат туфайли январь ойида ўтказилиши режалаштирилган сайлов кечиктирилиши мумкин.

АҚШ П.Мушаррафнинг мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиш ҳақидаги қароридан “чуқур ташвишда” эканини билдирди.

Ўтган ойда П.Мушарраф президент этиб сайланган эди. Ҳозир П.Мушарраф армия қўмондони бўлган ҳолда президентликка қайта сайланиш ҳуқуқига эга ёки эга эмаслиги ҳақида Олий суд ўз қарорини эълон қилишини кутмоқда.
XS
SM
MD
LG