Линклар

logo-print

Миллатчилар намойиши


Халқ бирдамлиги куни муносабати билан Москвада 2 мингга яқин ўта ўнгчи миллатчилар иштирокидаги намойиш бўлиб ўтди. Оломон миллатчилик руҳидаги шиорларни айтиб, барабанларда ҳарбий мусиқалар чалди. Юриш давомида нацистларга хос чақириқлар ҳам эшитилди.

Якшанба кунги юриш ўта ўнгчилар ва православ насронийлар гуруҳлари томонидан ташкил этилди.

Россияда 4 ноябрь Москва 1612 йилда поляк босқинчиларидан озод қилинган сана сифатида нишонланади. Президент Владимир Путин 1612 йил исёнида ҳалок бўлганлар хотирасига Қизил майдонга гулчамбар қўйди.
XS
SM
MD
LG