Линклар

Тбилисида кўп минг кишилик намойиш давом этди


Грузиядан келаётган хабарларга кўра, Тбилисида президент Михаил Саакашвилининг истеъфосини талаби билан бир неча минг киши иштирокидаги намойиш давом этган. Грузия парламенти биноси олдида уч кундан бери давом этаётган намойишга якшанба куни 3 мингга яқин одам чиққани айтилмоқда. Шанба куни намойишда 12 минг, жума куни эса 50 мингга яқин одам қатнашди.

Намойишлар 2003 йилда М.Саакашвилини ҳокимиятга келтирган “атиргул инқилоби”дан бери юзага келган энг йирик сиёсий бўҳрон, дея аталмоқда.
XS
SM
MD
LG