Линклар

logo-print

АҚШ элчиси эронлик ҳамкасби билан учрашишдан умидвор


АҚШнинг Бағдоддаги элчиси Райан Крокер яқин келажакда эронлик ҳамкасби билан учрашишга умид қилаётганини айтди, аммо учрашув муддатини аниқлаштирмади.

Ҳозиргача АҚШ ва Эроннинг Бағдоддаги элчилари ўртасида учта учрашув бўлиб ўтган. АҚШ Эронни Ироқдаги вазиятга аралашаётганликда айблаб келади. АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс эса ҳозирча бўлиб ўтган учрашувлар бирор натижа бермаганини айтган.
XS
SM
MD
LG