Линклар

Эронда аксиламерика намойишлари ўтказилди


Намойишлар АҚШнинг Теҳрондаги элчихонаси гаровга олиниши ва “Жаҳон империализмига қаршилик кўрсатиш миллий куни”нинг 28 йиллиги муносабати билан уюштирилди.

1979 йил ноябрда Вашингтон Эроннинг собиқ шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавийга АҚШда даволанишга рухсат берганига норозилик ўлароқ, эронлик бир гуруҳ талабалар АҚШ элчихонасини босиб олганди. Ўшанда Американинг 53 дипломати ва элчихона қўриқчилари 444 кун давомида гаровда сақланган эди.

Ўша воқеадан кейин икки давлат ўртасидаги муносабатлар узилган. Оқ уй Эронни террорчиларга ҳомийлик қилаётганлик ва ядровий қурол яратишга уринаётганликда айблаб келади. Теҳрон эса АҚШни “шайтоннинг отаси” ҳамда Ислом ва мусулмонларнинг душмани, деб билади.
XS
SM
MD
LG