Линклар

logo-print

Немис қўшинлари Афғонистонда кўп йиллар қолиши мумкин


Германия канцлери Ангела Меркел немис қўшинлари Афғонистонда яна кўп йиллар қолишига умид қилишини айтди. Шанба куни Афғонистонга илк сафаридан кейин Германия раҳбари немис телеканалига берган интервьюсида афғон хавфсизлик кучлари кўпроқ масъулиятни ўз зиммасига олиши лозимлигини ҳам қўшимча қилди.

Кобулдаги учрашувда эса А.Меркел Афғонистон президенти Ҳомид Карзайга расмий Берлин афғон полициясини тайёргарликдан ўтказиш ишларига кўмаклашиш масаласини кўриб чиқажагини ваъда қилди.

У немис қўшинларини Афғонистоннинг нисбатан тинч шимолий минтақаларидан жанубий вилоятларига доимий равишда жойлаштииш эҳтимолларини инкор этди.
XS
SM
MD
LG