Линклар

logo-print

Асирликдаги турк аскарлари озод бўлди


Туркиянинг “Онадўли” ахборот агентлиги хабарига кўра, Ироқ шимолида ҳаракат қилаётган Курдистон ишчилар партияси жангарилари ўтган ойда асир олинган саккиз турк аскарини озод қилган.

Турк аскарлари Ироқ ҳукумати Туркияга чегара ортидан ҳужум қилган курд жангариларига қарши чора кўришни ваъда қилганидан кейин озод этилди.

Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон душанба куни Вашингтонда АҚШ президенти Жорж Буш билан учрашиб, курд жангариларига қарши амалиёт ўтказиш эҳтимолларини муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG