Линклар

Хитой ва АҚШ мудофаа вазирлари Пекинда учрашди


Хабарларга кўра, томонлар Хитой Мудофаа вазирлиги ва Пентагон ўртасида доимий “ишонч телефони” алоқаси ўрнатишга келишиб олган.

Учрашувлардан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Хитойни ҳарбий иншоотлар барпо этишда халқаро ҳамжамият ташвишларини инобатга олган ҳолда янада шаффоф бўлишга ундаганини маълум қилди.

Унинг айтишича, хитойлик ҳамкасби билан учрашувда ўзаро ҳамкорлик масалаларидан ташқари халқаро майдондаги вазият ҳамда Эрон ядровий дастури ҳам муҳокама этилган.
XS
SM
MD
LG