Линклар

logo-print

Тбилисида норозилик намойишлари давом этмоқда


Грузия парламенти биноси олдида тўртинчи кун давом этаётган намойишларда минглаб одам иштирок этмоқда. Бу 2003 йилги “атиргул инқилоби”дан сўнг ўтказилаётган энг йирик норозилик намойишларидир.

Якшанба куни Грузия президенти мухолифатнинг мамлакатда муддатидан аввал парламент ва президент сайлови ўтказиши чақириғини рад этиб, сайлов 2008 йил баҳорида ўтказилишини таъкидлади.

Шунингдек, Михаил Саакашвили коррупцияга қарши етарлича курашмагани ва мамлакатдаги сиёсий бўҳронга сабабчи бўлгани тўғрисидаги айбловларни ҳам кескин этди.
XS
SM
MD
LG