Линклар

logo-print

Маҳмуд Аббос АҚШ давлат котиби билан учрашди


Рамаллоҳда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ва АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс учрашуви бўлиб ўтди.

Музокаралардан сўнг матбуот анжуманида чиқиш қилган Маҳмуд Аббос Фаластин ва Исроил ўртасида тинчлик сулҳи имзоланиши ҳақиқатга яқин эканини билдирди.

К.Райс эса Фаластин ва Исроил раҳбарларининг бу масалага жиддий ёндашаётганидан мамнун эканини таъкидлади.

Шунингдек, Фаластин раҳбари Исроил ҳукуматини икки давлат ўртасида имзоланган “йўл харитаси” келишувига риоя қилишга чақирди. Келишувда Исроилдан босиб олинган ҳудудлардаги қурилишларни тўхтатиш ва ҳудудда фаластинликлар ҳаракатланишини осонлаштириш талаб қилинган.

Маҳмуд Аббос фаластинликлар келишув шартларини бажаришга, жумладан, жанговар гуруҳларни қуролсизлантиришга тайёр эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG