Линклар

ЕИ Туркманистондан инсон ҳуқуқларини ҳурматлашни кутади


ЕИ Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедовни мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари масаласида янада шаффоф бўлишга чақирди.

ЕИ мутасаддиси Бенита Ферреро-Валднер ЕИ билан савдо-сотиқ алоқаси ва ҳамкорликни қайта тиклаш учун Туркманистон томонидан кўпгина ишлар амалга оширилиши кераклигини таъкидлади.

Кўпгина инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг билдиришича, Туркманистонда инсон ҳуқуқлари поймол этилиши кузатилмоқда. Сиёсий айблар билан қамалган юзлаб фуқаро ҳануз қамоқхоналарда сақланаётир.

Эслатиб ўтамиз, 5 ноябрь куни Туркманистон президентининг Брюсселга сафари бошланган эди.
XS
SM
MD
LG