Линклар

Депутатлар портлаш қурбони бўлди


Кобул яқинида худкуш томонидан амалга оширилган ҳужумда ўнлаб фуқаро ҳалок бўлди.

Афғонистон полициясининг билдиришича, ҳужум парламент депутатлари маҳаллий оқсоқоллар билан биргаликда шакар заводига ташриф буюрган пайтда рўй берган.

“Бугунги портлашда парламентнинг миллий иқтисод қўмитаси раҳбари Сайид Мустафо Козимий ҳалок бўлди. Ҳозиргача олинган маълумотга кўра, парламентнинг яна тўрт аъзоси ҳалок бўлган”,- деди парламент депутати Аҳмад Беҳзод.

Ҳалок бўлганлар сони янада кўпайиши мумкин.
XS
SM
MD
LG