Линклар

Парвез Мушарраф танқид остида қолди


Жаҳон ҳамжамияти Покистон президентининг мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги қарорини кескин танқид қилмоқда.

АҚШ президенти Жорж Буш П.Мушаррафни бош қўмондон лавозимини тарк этишга ва Покистондаги фавқулодда ҳолатни бекор қилишга чақирди.

БМТ бош котиби Пан Ги Мун ҳам Покистондаги воқеалар ривожидан ташвиш билдириб, Исломобод расмийларини куни-кеча бўлиб ўтган намойишлар чоғида ҳибсга олинган ҳуқуқшуносларни озод этишга чақирди. ЕИ эса Покистонга қарши чоралар кўрилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Нидерландия ҳукумати Покистонга кўрсатилаётган кўмак дастурини музлатишини эълон қилди.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги халқаро ҳамжамиятнинг танқидларини рад этиб, фавқулодда ҳолат жорий қилиниши Покистоннинг ички иши эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG