Линклар

Туркия ҳарбийлари уч жангарини ўлдирди


Туркия шарқида ҳукумат кучлари Курдистон ишчилар партиясининг уч жангарисини отиб ўлдирди.

Хабарларга кўра, жангарилар тунда ҳарбийлар назорат пунктига ҳужум қилган. Бу ҳужумда бир аскар ҳалок бўлган.

Туркия террорчилик ташкилоти ҳисоблайдиган Курдистон ишчилар партияси курдлар мустақиллиги учун курашни 1984 йилда бошлаган эди. Шу кураш давомида 37 минг киши ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG