Линклар

logo-print

Бҳутто халқни намойишга чорламоқда


Собиқ бош вазир Беназир Бҳутто етакчилигидаги Покистон халқ партияси президент Парвез Мушаррафнинг мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги қарорига қарши норозилик намойиши ўтказмоқчи.

Партия Равалпинди шаҳрида кўп минг кишилик норозилик намойиши ўтказишга қарор қилган. Равалпинди шаҳри ҳокими эса ҳар қандай намойиш иштирокчиларига қарши куч ишлатилиши тўғрисида огоҳлантирди.

Муҳожиратда яшаётган яна бир собиқ бош вазир Навоз Шариф Ғарб давлатларини Парвез Мушаррафни халқаро майдонда яккалаб кўйишга чақирди.

Парвез Мушарраф мамлакатда зўравонлик кучаяётгани ва сиёсий вазият кескинлашаётгани баҳонасида 3 ноябрда фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG