Линклар

logo-print

Афғонистонда уч кунлик мотам эълон қилинди


Афғонистонда 6 ноябрь кунги қўпорувчилик ҳаракати қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилинди.

Мамлакат президенти Ҳомид Карзай 41 кишининг ҳаётига зомин бўлган қўпорувчилик ҳаракатини кескин қоралади.

“Афғонистон халқига ўз таъзиямни изҳор этаман. Бундай жирканч ва аянчли ҳужумда парламентнинг олти ҳақиқатгўй аъзоси шаҳид бўлди”,- деди Ҳомид Карзай.

Ҳалок бўлганларнинг кўпини мактаб ўқувчилари ташкил этгани айтилмоқда.

“Толибон” ҳаракати жорий йил давомида Афғонистонда 130 марта қўпорувчилик ҳаракати амалга оширган бўлса-да, Бағлон шаҳрида уюштирилган ҳужум учун маъсулиятни ўз зиммасига олмади.
XS
SM
MD
LG