Линклар

Ислом Каримов сайловда ғалаба қозонишига ишонади


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Ўзбекистон либерал демократик партияси қурултойидаги маърузасида 23 декабрга белгиланган президент сайловида ғалаба қозонишига ишонишини маълум қилди. Унинг номзоди мазкур партия томонидан кўрсатилмоқда.

Хабарларга кўра, қурултойда сайловолди дастурини тақдим этган И.Каримов ЎзЛДПга унинг номзодини илгари сургани учун ташаккур билдирган.

Бироқ Ўзбекистон раҳбари ўз чиқишида конституцияга мувофиқ учинчи бор сайловда қатнашишга ҳаққи йўқлиги борасида ҳеч нарса демагани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG