Линклар

Хитой Эронни халқаро ҳамжамият ташвишларига қулоқ осишга чақирди


Хитой ҳукумати Эронни ўз ядровий дастури борасида жаҳон ҳамжамияти билдираётган ташвишларни инобатга олишга даъват этди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг бу баёнотидан бир кун аввал Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот ўз мамлакати уранни бойитиш учун уч мингта центрифугани ишга туширганини билдирган эди.

Шунингдек, расмий Пекин Эроннинг ядровий дастури борасида юзага келган бўҳронни тинч йўл билан ҳал қилиш учун ЕИ ва БМТ билан сўзлашувни давом эттиришини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG