Линклар

logo-print

Роберт Гейтс япон ҳарбий кемаларини Ҳинд океанига қайтармоқчи


АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Токиода Япония ташқи ишлар вазири Масахико Комура ва япон ҳамкасби билан учрашди. Учрашувлар чоғида Р.Гейтс Япония ҳукуматини Ҳинд океанидаги ҳарбий миссиясини давом эттиришга чақиргани хабар қилинмоқда.

Ўтган ҳафтада Япония ҳукумати Ҳинд океанида халқаро кучларнинг Афғонистондаги миссиясига кўмак бераётган ҳарбий кемаларига ўз ватанига қайтишга буйруқ берган эди.

Хабарларга кўра, Япония ташқи ишлар вазири унинг ҳукумати Ҳинд океанидаги ҳарбий миссияни қайта тиклаш учун барча имкониятларни ишга солишга ваъда берган.
XS
SM
MD
LG