Линклар

logo-print

Европалик депутатлар ташвишда


Европа парламенти ассамблеяси вакиллари Россиядаги электрон оммавий ахборот воситалари устидан ўрнатилган назорат борасида ташвиш билдирди.

Москвада ўтказилган матбуот анжуманида чиқиш қилган Европа парламенти ассамблеяси делегацияси раҳбари Люк ван дер Бранде Россияда одил ва демократик парламент сайлови ўтказилиши учун фуқароларнинг объектив маълумотга эга бўлиши таъминланиши шарт, дея фикр билдирди.

Европалик депутатлар Кремль Россиядаги парламент сайловида иштирок этадиган халқаро кузатувчилар сонини қисқартирганини кескин танқид қилди.
XS
SM
MD
LG