Линклар

Афғонистонда 6 америкалик ва 3 афғон аскари ҳалок бўлди


Афғонистонга жойлаштирилган НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар матбуот вакили тўққиз ҳарбий жума куни Нуристон вилоятида пистирмадан уюштирилган ҳужум оқибатида нобуд бўлганини билдирди.

Шунингдек, 10 ноябрь куни Қундуз вилоятида худкуш портловчи моддалар юкланган машинасини Германия ҳарбийлари кетаётган автокарвон яқинида портлатди. Оқибатда худкушнинг ўзи ва тинч аҳоли вакилларидан бир киши ўлди. Бу ҳужум учун жавобгарликни “Толибон” ҳаракати ўз зимасига олди.
XS
SM
MD
LG