Линклар

Грузия расмийлари мухолифат аъзолари билан музокара ўтказди


Бу 7 ноябрь куни мухолифат ва унинг тарафдорлари уюштирган норозилик намойиши ҳукумат томонидан куч билан тарқатиб юборилганидан кейин томонлар ўртасидаги биринчи сўзлашувдир.

Грузия черкови раҳбари патриарх Илья ўз қароргоҳида ўтган музокарага раислик қилди. Ҳукумат вакиллари делегациясига парламент раиси Нино Буржанадзе бошчилик қилди.

“Биз сўзлашувларга тайёрмиз. Бизда жуда жиддий таклифлар ва ташаббуслар бор. Энди ҳамма нарса бошқа томонга боғлиқ. Мен ҳамма соғлом фикр юритишига ва муросага эришишимизга умид қиламан”, – деди музокарадан сўнг Нино Буржанадзе.
XS
SM
MD
LG