Линклар

250 киши ҳибсга олинди


Чех полицияси неонацистлар намойишида рўй берган тўқнашувларга алоқадорликда гумон қилинган 250 кишини ҳибсга олди.

Праганинг тарихан яҳудийлар квартали, деб аталган қисмида шанба куни неонацистлар, ўзини антифашистлар, деб атайдиган гуруҳ ҳамда сўл қанотчилар ўртасидаги тўқнашувда олти киши жароҳатлангани айтилмоқда.

Шанба кунги тўқнашувлар 1938 йилда Германия ва Австрияда яҳудийларга тегишли уй ва дўконларнинг нацистлар томонидан вайрон қилиниши билан боғлиқ “Криталнахт” номи билан танилган воқеанинг 99 йиллигининг эртасига рўй берди.
XS
SM
MD
LG