Линклар

Рус танкери иккига бўлинди


Қора ва Азов денгизлари ўртасидаги Керч бўғозида рўй берган кучли бўронда Россияга тегишли танкер иккига бўлиниб кетди.

Россия расмийларининг билдиришича, “Волганефть 139” танкерининг иккига бўлиниши оқибатида 1300 тонна мазут сувга оқиб кетган.

Беш метрлик тўлқинларни қўзғаган бўрон 2000 тонна олтингугурт олиб кетаётган кеманинг ҳам чўкишига сабаб бўлган. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.
XS
SM
MD
LG