Линклар

Бағдодда зўравонликлар камайгани эълон қилинди


Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий Бағдодда зўравонликлар кўлами кескин камайганини маълум қилди. У портлашлар ва худкуш бомбачилар ҳужуми каби “террор ҳаракатлари” ўтган йилгига нисбатан 77 фоиз камайганини таъкидлади.

Ўтган ҳафтада АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонларидан бири Жозеф Фил июнь ойида Бағдодда Ироқ ва АҚШ қўшинлари сони кўпайтирилганидан бери портлашлар ва зўравонликлар сони мунтазам камаяётганини баён қилган эди.
XS
SM
MD
LG