Линклар

Дипломатик уринишлар давом этади


АҚШ президенти Жорж Буш ва Германия канцлери Ангела Меркел Эрон ядровий дастури атрофидаги мунозараларни дипломатик йўллар билан ҳал этиш уринишларини давом эттиришга келишиб олди.

Оқ уй раҳбари бу ҳақда Техасдаги ранчосида бўлиб ўтган учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида баён қилди.

А.Меркелнинг таъкидлашича, Эрон ўзининг мунозарали ядровий дастуридан воз кечмаётгани БМТ томонидан унга навбатдаги санкциялар жорий этилишига олиб келиши мумкин.

Германия ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси – АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия ва Франция жорий ой охирида Теҳроннинг Халқаро атом энергияси агентлиги билан ҳамкорлик қилиш талабларини қанчалик бажараётгани хусусидаги ҳисоботни муҳокама этади.
XS
SM
MD
LG