Линклар

Жорж Буш Парвез Мушаррафни қўллайди


Оқ уй раҳбари Жорж Буш Покистон президенти Парвез Мушаррафни АҚШнинг исломий экстремизмга қарши курашда асосий иттифоқчиси, дея атаб, уни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

У П.Мушаррафнинг тез кунларда фавқулодда ҳолатни бекор қилиши, армия бош қўмондони лавозимидан истеъфо бериши ва конституция доирасига қайтишига ишонишини айтди.

Жорж Бушнинг бу баёнотидан аввал П.Мушарраф ҳукумати фавқулодда ҳолат бир ой ичида бекор қилинишини билдирган эди.

Исломобод расмийлари шанба куни мухолифат етакчиси Беназир Бҳуттони уй қамоғидан озод қилиб, унинг журналистлар уюштирган норозилик намойишида қатнашишига имкон берган эди.
XS
SM
MD
LG