Линклар

Покистонда парламент тарқатиб юборилади


Покистон президенти Парвез Мушарраф парламент яқин кунлар ичида тарқатиб юборилиши ва янги парламент сайлови 9 январдан аввал ўтказилиши лозимлигини эълон қилди.

Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинганидан бери биринчи марта матбуот анжуманини ўтказган П.Мушарраф фавқулодда ҳолат сайлов эркин ва адолатли ўтиши учун кераклиги ва уни бекор қилиш муддатини белгилашга қарши эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG