Линклар

logo-print

Хотира маросими отишмага айланиб кетди


Ғазода Фаластиннинг собиқ раҳбари Ёсир Арафот вафотининг уч йиллиги хотирланаётган тадбир чоғида рўй берган отишмада беш киши ҳалок бўлди.

Ғазодаги тадбир “Фатҳ” ҳаракати томонидан уюштирилган эди. “Фатҳ” тарафдорлари рўй берган отишмада “Ҳамас” жангариларини айблади. “Ҳамас” эса бу иддаоларни рад этиб, “Фатҳ” жангарилари биринчи бўлиб ўт очганини билдирди.

Хабарларга кўра, Ғазодаги отишмада ўнлаб фуқаро жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG