Линклар

АҚШ Грузия ҳукуматидан фавқулодда ҳолат бекор қилинишини сўраяпти


АҚШ ва ЕХҲТнинг Тбилисидаги махсус вакиллари Грузия ҳукуматини ўтган ҳафтада жорий этилган фавқулодда ҳолатни бекор қилишга чақирди.

“АҚШ давлат котиби фикрича, Грузиянинг демократия доирасига имкон қадар тезроқ қайтиши ўта муҳимдир. Биз 5 январгача белгиланган сайлов эркин ва адолатли бўлишини назарда тутмоқдамиз. Бунинг учун фавқулодда ҳолат бекор этилиши ва барча телевидениелар фаолияти тикланиши жуда муҳим”,- деди АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Мэтью Брайза Тбилисидаги чиқишида.
XS
SM
MD
LG