Линклар

Афғонистонда яна тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди


Афғонистондаги халқаро кучларнинг навбатдаги амалиётида жангарилардан ташқари тинч аҳоли вакиллари ҳам ҳалок бўлди.

Хабарларга кўра, халқаро кучлар Ҳилманд вилоятида жангариларга қарши ўтказган махсус амалиётда 15 жангари ҳамда бир аёл ва вояга етмаган икки бола ўлдирилган.

НАТО бошчилигидаги халқаро кучлар қўмондонлиги тинч аҳоли вакиллари орасидаги йўқотишдан ташвиш билдирди.
XS
SM
MD
LG