Линклар

Мухолифат фавқулодда ҳолат бекор қилинишини талаб этяпти


Покистон мухолифати президент Парвез Мушаррафни мамлакатда кутилаётган парламент сайлови олдидан жорий этилган фавқулодда ҳолатни бекор қилишга чақирди.

П.Мушарраф 9 январгача сайлов ўтказилишини эълон қилган бўлса-да, мамлакатда жорий этилган фавқулодда ҳолатнинг бекор қилиниш санасини ошкор этгани йўқ.

Коалициядаги исломий партиялар етакчиси Лиақат Балоҳ Покистонда фавқулодда ҳолат сайловнинг одил ва демократик ўтказилишига тўсиқлик қилишини билдирди. Собиқ бош вазир Беназир Бҳутто ҳам бу ҳолат партияларнинг сайловолди кампаниясига таъсир этишини таъкидлади.

Шунингдек, Беназир Бҳутто барча покистонликларни фавқулодда ҳолат эълон қилинишига қарши 13 ноябрга белгиланган норозилик намойишида иштирок этишга чақирди.
XS
SM
MD
LG