Линклар

logo-print

Хитой ташқи ишлар вазири Ян Цзечи Эронга сафар қилди


Хабарларга кўра, Ян Цзечи Теҳронда президент Маҳмуд Аҳмадийнажот ва ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий билан учрашиб, Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни муҳокама этади.

БМТ Хавфсизлик кенгашида вето ҳуқуқига эга Хитой шу пайтгача Эронга қарши қабул қилинган иккита санкцияга тўсқинлик қилмаган бўлса-да, Ғарб давлатларининг расмий Теҳронга нисбатан жиддий қўшимча чоралар қўллаш таклифига эътироз билдирмоқда.

Ўтган ҳафтада Хитой ҳукумати Эронни ядровий дастур борасида жаҳон ҳамжамияти билдираётган ташвишларга қулоқ солишга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG