Линклар

logo-print

Афғонистон халқаро ташкилотлар иддаосини рад этди


Афғонистон хавфсизлик хизмати халқаро ташкилотларнинг мамлакат қамоқхоналарида ҳануз қийноқлар қўлланилаётгани ҳақидаги иддаоларини кескин рад этди.

“Амнисти интернейшнл” ташкилоти яқинда эълон қилган ҳисоботида Афғонистон қамоқхоналаридаги қийноқлар борасида ташвиш билдириб, НАТО қўшинларини ҳибсга олинган жангариларни Афғонистон хавфсизлик кучларига топширмасликка даъват этганди.

Афғонистон хавфсизлик хизмати матбуот котиби бунга жавобан: “Биз маҳбусларни халқаро ва Афғонистон қонунларига риоя қилган ҳолда сақлаймиз. Биз қийноқлар борасидаги маълумотларни инкор этамиз. Халқаро кузатувчилар қамоқхоналарга келиб, вазият билан яқиндан танишиши мумкин”,- деди.
XS
SM
MD
LG