Линклар

Беназир Бҳутто президентни истеъфога чиқишга чақирди


Покистон собиқ бош вазири Беназир Бҳутто президент Парвез Мушаррафни истеъфо беришга чақирди.

Парвез Мушарраф ҳукуматида бош вазир бўлмаслигини билдирган Беназир Бҳутто мамлакатда демократияни қайта тиклаш учун мухолифат етакчилари, жумладан, собиқ бош вазир Навоз Шариф билан янги коалиция тузишга тайёр эканини маълум қилди.

Айни пайтда Б.Бҳуттонинг ўзи Лаҳорда уй қамоғида сақланмоқда. Полициянинг мингга яқин ходими собиқ бош вазир хонадонини қуршовга олиб, унинг уйига яқинлашишга уринган юзлаб тарафдорларини ҳибсга олди.
XS
SM
MD
LG