Линклар

Россияда ўзбеклар тушган автобус ҳалокатга учради


Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг билдиришича, Москва-Бухоро йўналишида ҳаракатланаётган автобус Ульяновск вилоятининг Николаевка аҳоли пункти яқинида ҳалокатга учраган. Фожеа рўй берган пайтда автобусда бўлган 50 кишининг барчаси Ўзбекистон фуқароларидир. Ҳалокатда икки ўзбек ҳалок бўлган, 18 киши жароҳатланган.

2005 йилда ҳам Россияда Ўзбекистон фуқаролари кетаётган автобус ҳалокатга учраган эди. Ўшанда автобусда 85 киши бўлган. Бахтли тасодиф туфайли ўзбеклардан ҳеч кимга тан жароҳати етмаган эди.
XS
SM
MD
LG