Линклар

Жанубий ва Шимолий Корея бош вазирлари учрашмоқда


Жанубий ва Шимолий Корея бош вазирлари кейинги 15 йил ичида биринчи бор учрашиб, КХДР инфратузилмани қайта қуриш учун ажратиладиган ëрдам дастури тафсилотларини муҳокама қилмоқда.

Сеулда бошланган уч кунлик сўзлашувлар кун тартиби марказига Шимолий Корея порти ва кемалари, магистрал ва темир йўлларини ривожлантиришга қаратилган кўп миллиард долларлик дастур муҳокамаси қўйилган.

Икки корейс ҳукумати бошлиқлари, шунингдек, ўтган октябрда Пхенянда бўлиб ўтган президентлар учрашувида келишилган кенг кўламли муроса дастури ижросини ҳам муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG