Линклар

Умуммиллий иш ташлаш Францияни фалаж қилди


Транспорт хизматчилари ўтказаëтган умуммиллий иш ташлаш оқибатида Франция бўйлаб поездлар қатнови бутунлай тўхтаб қолди. Париж метро ва автобус бекатларида ҳам хизмат кўрсатиш тўхтатилди. Давлатга қарашли электр ва газ корхоналари ходимлари ҳам иш ташлашга қўшилишини эълон қилди.

Иш ташловчилар ҳукуматнинг пенсия тизимини ислоҳ қилиш режасига норозиликлар билдирмоқда. Ҳукумат айрим соҳа хизматчиларига эртароқ пенсияга чиқиш имтиëзини бекор қилишни режалаштирган.

Бундай ислоҳотлар президент Николя Саркози бошлаган Франция иқтисодини рақобатга яроқсиз қилиб қўйган меҳнат имтиëзларини бекор қилиш лойиҳасининг бир қисмидир.
XS
SM
MD
LG