Линклар

Россия қисқа масофага учувчи ракеталари билан қўрқитяпти


Россия армиясининг артиллерия ва ракета қўшинлари бош қўмондони генерал-майор Владимир Заритский агар АҚШ Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими яратиш режасидан воз кечмаса, Россия Беларус ҳудудларига қисқа масофага учувчи ракеталарини жойлаштиражагидан огоҳлантирди.

Июнь ойида президент Владимир Путин ҳам АҚШ Чехияда радар станцияси, Польшада эса ракеталарни уриб туширадиган мосламалар ўрнатса, Россия ўз ракеталарини Европадаги объектларга қаратиб қўяжагини билдирганди.

Ўтган ҳафта Беларус ҳарбийлари билан учрашган В.Заритский Беларусда “Искандар” русумли янги ракеталар ўрнатиш борасида келишувга эришди. “Искандар” ракеталари 500 километргача масофадаги объектларни нишонга олади.
XS
SM
MD
LG