Линклар

Грузияда фавқулодда ҳолат жума куни бекор қилинади


Грузия парламенти спикери Нино Буржанадзе ҳукумат шундай қарорга келганини билдирди.

“Шу йилнинг 16 ноябридан бошлаб Грузияда фавқулодда ҳолат бекор қилинади ва биз нормал ҳаëт тарзимизга қайтамиз. Умид қиламанки¸ мамлакатда демократик ва адолатли сайлов ўтказиш учун биз сайловолди ҳозирликларини бошлаймиз”,- деди Нино Буржанадзе.

7 ноябрь куни мухолифатнинг норозилик намойиши куч билан бостирилгандан сўнг Грузия раҳбари Михаил Саакашвили мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этган ва 5 январь куни президент сайлови ўтказилишини эълон қилганди.
XS
SM
MD
LG